Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш

Оставить заявку

Товар белгисидан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқларга эга бўлинг

Рўйхатдан ўтказилган товар белгиси – бу сизнинг актив.

Рўйхатдан ўтказилган товар белгиси – бизнесингизни ноинсоф рақобатчилардан, ўғрилик ва нусха кўчиришдан (плагиатдан) ҳимоя қилади.  
 

Брендни рўйхатдан ўтказишни кейинга сурувчи тадбиркорлар ўзларини потенциал зарарлар ва плагиат хавфи остида қолдирадилар.  
 

Рўйхатдан ўтказилган товар белгисидан жазосиз нусха олиш ва шунга ўхшаш белгидан фойдаланиш мумкин эмас.

 

Товар белгиси қандай рўйхатдан ўтказилади?


Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк Департаментига берилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилади ва белгининг экспертизасини ўтказади. Рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилига иккита босқич киради ва етти ойдан тўққиз ойгача давом этади.


Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомили бир қарашда оддий бўлиб туюлиши мумкин бўлгандай, осон эмас. Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома беришда рўйхатдан ўтказишни рад этишларига сабаб бўладиган кўплаб омилларни эътиборга олиш муҳим. Патент вакили барча омилларни баҳолаши ва ўхшаш товар белгиларини қидиришни амалга ошириши мумкин.

 

Савдо маркаси брендининг ноёблигини қидириш нима учун керак?


Товар белгиси сизнинг товарлар ва хизматларингизни бозорда ажратиб туриши керак. Бозорда мавжуд бўлган товар белгиларига ўхшаш брендлар рўйхатдан ўтказилмайди. Талабнома берувчи белгини (логотип, бренд, слоган, савдо маркасини) олдиндан баҳоламасдан талабнома берган ҳолда рад жавобини олиши мумкин. Сиз рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган товар белгисини бошқа товар белгилари билан бир хиллик ва ўхшашлигини пухта таҳлил қилиш лозим. Бу рўйхатдан муваффақиятли ўтиш ва муассасадан рад жавобини олмаслик учун керак.

 

Товар белгисининг амал қилиш муддати


Товар белгисига доир гувоҳнома уни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади ва унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкин (ЎзР “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонунининг 21-22 моддалари). 


Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг бутун амал қилиш муддати давомида товар белгисининг эгаси уни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиши, шу жумладан ундан учинчи шахсларнинг ноқонуний фойдаланишини олдини олиши ёки аксинча, товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериши, шунингдек унга бўлган ҳуқуқни қисман ёки тўлиқ бериши мумкин.

 

Брендни чет элда қандай рўйхатдан ўтказилади?


Агар ўз брендингизни чет элда ҳимоя қилинишига эҳтиёжингиз бўлса, у ҳолда товар белгисини халқаро рўйхатдан ўтказиш лозим. Ҳар бир давлатда товар белгисини рўйхатдан ўтказишнинг ўз қоидалари ва тартиб-таомиллари амал қилади.

 

Патент вакили   
Мадина Турсунова

2008 йилдан интеллектуал мулк ҳимоясига ихтисослашган.

Товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш, товар белгиларига бўлган ҳуқуқларни лицензиялаш, мутлақ ҳуқуқларни судга қадар ва судда ҳимоя қилиш, ноинсоф рақобатни олдини олиш бўйича ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича катта тажрибага эга.

“Биз Мадина Турсуновани товар белгиларини ҳимоя қилишнинг самарали стратегияларини яратишда, шунингдек мураккаб масалалар учун самарали ва ўз вақтида ечим топишда ўта истеъдодли деб биламиз”

2022, Legal 500

Этапы работы

01

Ўхшаш белгиларни базада қидирувни ўтказамиз

02

Товарлар ва хизматлар рўйхатини шакллантирамиз, товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг мос синфларини танлаб оламиз

03

Керакли ўзгартиришларни киритамиз ва белгини талабнома беришга тайёрлаймиз

04

Талабномани тайёрлаймиз ва патент идорасига берамиз

05

Идоранинг талабларини оламиз ва ишлаймиз, асосли жавобларни тайёрлаймиз. Рўйхатдан ўтиш жараёнини тўлиқ биргаликда олиб борамиз

Кому будет полезно

Товар белгисидан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқларга эга бўлинг
Бизнес эгаси учун

Рўйхатдан ўтказилган товар белгиси – бу сизнинг актив. Сиз уни устав фондига киритишингиз, франшизани сотишингиз ёки лицензияланган шартнома бўйича қўшимча даромад олишингиз мумкин.

Стартап эгаси учун

Товар белгиси сизнинг бизнес-ғояни плагиат ва ўғриликдан ҳимоя қилади. Шунингдек рўйхатдан ўтказилган товар белгиси – бу инвестор учун қўшимча афзаллик ва кафолатдир.

Блогер ва фикр етакчилари учун

Товар белгиси рекламага чекни оширади ва сизнинг блогни эксклюзив қилади, шунингдек рақобатчилар орасида ажратиб туради.

Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун

Рўйхатдан ўтказилган товар белгиси бизнесингизни кулранг импортдан ҳимоя қилади – уни ИМО божхона реестрига киритинг ва ноинсоф рақобатчилардан қўшимча ҳимоя воситаларидан фойдаланинг.

Хизматлар соҳасида ва чакана савдода

Сиз йиллар давомида ўз брендингизга маблағлар сарфлашингиз ва уни ривожлантиришингиз мумкин. Агар ўз товар белгингизни рўйхатдан ўтказмасангиз, рақобатчилар сиздан илгарилаб кетишлари ва ундан фойдаланишни қонуний асосларда тақиқлаб қўйишлари мумкин.

Интернет-дўконлар эгалари учун

Сиз рақобатчиларга сизнинг номингиздан реклама эълонларида ва домен номларида фойдаланишни, шунингдек сизнинг товар белги билан ўхшаш муҳим сўзлар бўйича реклама компанияларини тақиқлашингиз мумкин.

Маркетплейслар сотувчилари учун

Агар сиз маркетплейсда бренд товарларни сотадиган бўлсангиз, сизнинг товар карточкангизни блоклаб қўйишлари мумкин. Товарнинг номи рўйхатдан ўтказилган товар белгиси бўлиб чиқиши мумкин, ҳуқуқ эгаси эса маркетплейсга даъво қилиши мумкин.

Компания Norma обратилась с запросом оптимизировать бизнес-процессы и улучшить взаимодействие ответственных работников одного из ее лидирующего продукта BuxgalterPRO

Оставьте заявку и получите консультацию специалиста

Статьи по теме